Германия ташқи ишлар вазири Россия ва Европа ўртасида конструктив мулоқот ўрнатиш тарафдори

Хайко Хаас — Германиянинг янги тайинланган ташқи ишлар вазири.
Германиянинг янги тайинланган ташқи ишлар вазири Хайко Хаас Россия ҳамда Европа ўртасида янада кўпроқ конструктив мулоқотлар ўтказилишини зарур деб ҳисоблайди. Бу хусусда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Россия Европанинг энг йирик қўшниси бўлган ва шундай бўлиб қолади. Биз жуда юқори даражадаги мулоқот каналларига муҳтожмиз. Бу икки тарафни ҳам жиддий ҳаракат қилишга ундайди», — деди Хаас Ташқи ишлар вазирлигида қилган чиқишида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter