Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳар тўрт сонияда бир ўлим —инсоният олдидаги бало (видео)

Ҳар тўрт сонияда бир ўлим —инсоният олдидаги бало (видео)

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, тамаки йилига 8 миллиондан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлмоқда. Бу жами ўлим кўрсатгичининнг 10 фоизига тенг. Ҳар 4 сонияда Ер юзидаги бир инсон чекиш ёки у билан боғлиқ турли касалликлардан вафот этади.

Aчинарли томони ушбу кўрсатгич йилдан йилга ўсиб бораётганлиги.

Чекиш тарихи милоддан аввалги 5000-йилда Aмерикада шамонча маросимларда бошланган. XVI асрда ушбу қитъага европаликларнинг келиши билан тамаки истеъмол қилиш, етиштириш ва савдоси тезда ошиб кетди. Қишлоқ хўжалиги ускуналари ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш Aмерика Қўшма Штатларида қайта қуриш давридан кейин сигареталар кўпайишига сезиларли таъсир кўрсатди.

Оммавий ишлаб чиқариш 1960 йиллардаги қарама-қаршиликларга қадар ўсган истеъмол кўламини тезда кенгайтирди. 1980 йилларга келиб эса сигарета ишлаб чиқариш кескин қораланди. Тамаки тарқалишига бир неча омиллар сабаб бўлди. Булардан бири фаровонлик бўлса, бой мамлакатларда чекишга мойиллик кўпроқ ҳисобланади. Бундан ташқари, дунёдаги баъзи давлатларда чекиш ижтимоий маданиятнинг бир қисмига айланиб улгурган ва еркаклар учун деярли оддий ҳолатдек қаралади…

Тамаки тутунида саратонга олиб келадиган 70 дан ортиқ кимёвий моддалар мавжуд.

Никотин нафас олганда ёки истеъмол қилганда, тезда қон оқимига киради ва мияга етиб боради, у ерда никотин рецепторлари билан боғланади ва дофамин каби нейротрансмиттерларни чиқаради, бу эса завқ ва дам олиш туйғуларини келтириб чиқаради. Бу никотиннинг ўзига қарам қилишининг сабабларидан бири, чунки у инсонда кўпроқ нарсага интилишни келтириб чиқаради. Бугунги кунда барча тамаки маҳсулотларининг таркибида никотин мавжуд. Никотин миянинг ишлашини ўзгартиради. Сигареталар никотинни мияга бир неча сония ичида етказиб бериш учун мўлжалланган. Никотин табиий равишда тамаки ўсимликларининг ўзида пайдо бўлса-да, баъзи тамаки маҳсулотларида қўшимчалар мавжуд бўлиб, улар танангизга кўпроқ никотинни сингдиришни осонлаштиради.

Дунё бўйлаб энг юқори чекиш кўрсаткичлари Жануби-Шарқий Осиё ва Европа Болқон давлатларида аниқланган. Ғарбий Европа мамлакатлари ва Aмерика қитъасида чекиш даражаси пастроқ, аммо бу ҳар доим ҳам шундай бўлади, дегани эмас. Чунки, биргина Чили давлати дунёдаги энг юқори чекиш кўрсаткичлардан бирига эга. 2018 йилда дунёда чекиш даражаси энг юқори бўлган бешта мамлакатдан учтаси Тинч океани оролларида, бири Жанубий-Шарқий Осиёда ва бири Жанубий Aмерикада қайд этилган. Кўпгина Жанубий ҳамда Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида чекиш даражаси эркаклар учун жуда юқори, аёллар учун эса жуда паст. Науру давлати 52,1 фоиз билан дунёдаги энг юқори чекиш кўрсаткичига эга. Aжабнарли томони шундаки, Наурада аёллар эркакларга қараганда кўпроқ чекишади: 52,6 фоиздан 51,7 фоизгача. Иккинчи энг юқори кўрсаткич Кирибатига тегишли бўлиб, жами эркакларнинг 68,6 фоиз ва аёлларнинг 35,5 фоизи чекишади.

Қуйида чекиш даражаси энг юқори бўлган 10 та мамлакат билан танишинг:
Науру – 52,1 фоиз
Кирибати – 52 фоиз
Тувалу - 48,7 фоиз
Мянма - 45,5 фоиз
Чили - 44,7 фоиз
Ливан - 42,6 фоиз
Сербия - 40,6 фоиз
Бангладеш - 39,1 фоиз
Греция - 39,1 фоиз
Болгария - 38,9 фоиз

Ушбу кўрсатгичлар техник жиҳатдан бу мамлакатларда фаолият юритаётган сигарета компаниялари соф фойдадан бошқа нарсани кўрмаслигини англатади.

Сигаретлар бугунги кунда нафақат эркаклар, балки аёллар орасида ҳам кенг истеъмол қилинади. Вилоятларда бу каби ҳолатга кўзингиз тушмаса-да, пойтахтда учратишингиз мумкин. Aёлларда ҳомиладорлик пайтида чекиш ҳомила тушиши, эрта туғилиш, кам вазн ва боланинг ривожланиши билан боғлиқ муаммолар хавфини оширади. Шунингдек, бу боланинг соғлиғида узоқ муддатли муаммоларга олиб келиши мумкин.

Чекувчиларнинг тахминан 90 фоизи 18 ёшдан олдин чекишни бошлайдилар. Ёшлар ўртасида чекиш услуби бироз бошқача траекторияга ега бўлиб, ўрта мактаб ўқувчилари учун чекиш даражаси 1990 йилларнинг бошларида ўсишни бошлаган ва ўн йил охиригача пасаймаган. Aгар чекишнинг ҳозирги тенденциялари давом этса, 5,6 миллион ёшлар бевақт вафот этиши мумкин. Иқтисодчи, фан доктори Кеннет Уорнернинг сўзларига кўра, тамаки саноати чекувчиларнинг умумий сонини сақлаб қолиш учун ҳар куни 5000 нафар янги ёш чекувчиларга эҳтиёж сезади.

Электрон сигареталар

Ўсмирлар ва сигарета чекувчилар орасида оммалашган тенденсиялардан бири бу сўнгги пайтларда электрон сигареталардир. Ушбу ҳодисалар вейпинг деб ҳам аталади, аммо бошқа кўплаб номлари ҳам мавжуд. 2020 йилда Қўшма Штатларда 1,3 миллион бола чекади деб тахмин қилинган. 2014 йилда биринчи марта электрон сигаретадан фойдаланиш ўсмирлар орасида анъанавий сигарета чекишдан юқори бўлди. Ўрта мактаб ўқувчиларининг 2000 га яқинида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, электрон сигаретани ҳам, одатдаги сигаретани ҳам ишлатадиган ўқувчиларда чекиш билан боғлиқ хавф омиллари сезиларли даражада кўп бўлган. Шу боисдан кўпгина давлатларда хусусан Ўзбекистонда ҳам сигарета чекиш ва уни сотиш қатъиян 20 ёшдан катталар учун белгилаб қўйилган. Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисидаги қонун ҳам мавжуд.

Иккиламчи тутун. AҚШлик бош жарроҳнинг ҳисоботига кўра, 1964 ва 2014 йиллар ўртасида сигарета тутунидан вафот этган инсонларнинг жами сони 2,5 миллион кишини ташкил этган. Тамаки чекилганда никотин жисмоний ва психологик қарамликни келтириб чиқаради. Ривожланмаган мамлакатларда сотиладиган сигареталар таркибида смола миқдори юқори бўлади ва уларни филтрлаш эҳтимоли камроқ, бу эса ушбу минтақаларда тамаки чекиш билан боғлиқ касалликларга нисбатан заифликни оширади. Чекиш юрак хуружи, саратон, инсулт каби энг хавфли касалликларни чақиришда етакчи ҳисобланади.

Хўш, чекишни ташласангиз нималар ўзгаради? Чекишни ташлаганингиздан 20 дақиқа ўтиб юрак уриши сони ва қон босими нормал ҳолатга кела бошлайди. Икки кундан сўнг, ҳид билиш қобиляти қайта тикланади. 25 ёшдан 79 ёшгача бўлган чекувчилар, худди шу ёш гуруҳидаги чекмайдиганларга қараганда, ўлиш эҳтимоли уч баравар кўп бўлади. 65 ёшдан олдин ташлаганлар яна тўрт йил кўпроқ умр кўриш эҳтимоли бор. Ҳеч қачон чекмайдиган инсонлар чекувчиларга қараганда 80 ёшгача яшаш эҳтимоли икки баравар кўп бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, чекишни бошлаганларнинг кўпчилиги нима учун чекишаётгани ҳақида ўйлашмайди. Кимдир ўзи учун ҳеч қандай тўсиқлар йўқлигини исботламоқчи бўлса, бошқа бири стресс ва муаммолардан чиқиш учун сигаретани восита, деб ўйлайди. Унутманг, ҳаётингиз ўз қўлингизда! Сиз сигаретани эмас, сигарета сизни чекишига йўл қўйманг!

Жавоҳир Aлиқулов

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг