Игуаин футбол билан хайрлашади

Мадриднинг «Реал», Туриннинг «Ювентус» клублари собиқ ҳужумчиси, ҳозирда «Интер Майами»да тўп сураётган 34 ёшли Гонсало Игуаин футболчилик фаолиятига шу йил — MLS мавсуми охирида якун ясайди. Бу ҳақда унинг отаси маълум қилди.
«Гонсало менга шу йил охирида футбол ўйнашни бас қилишини айтди. У кейин ҳам ҳаётини футбол билан боғлашини истардим. Билими бор, кўп жамоаларда ўйнаган, муваффақиятга эришиш ҳамма нарсаси етарли», — унинг отасининг сўзларини келтирди «TNT Sports».
Гонсало Игуаин — «Ривер Плейт» (Аргентина) тарбияланувчиси, кейин «Реал Мадрид»га ўтган. Шунингдек, Европанинг «Наполи», «Милан», «Челси» клубларида тўп сурган, энг омадли жамоаси — «Ювентус», туринликлар сафида 149 ўйин ўтказиб, 66 та гол урган, 16 та голли узатма муаллифига айланган.
Аргентина терма жамоасида (2009–2018 йиллар) 75 ўйин ўтказиб, 31 та голни нишонлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter