ИИВ тизимида навбатдаги лавозим тайинловлари амалга оширилди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Унга кўра, подполковник Нуруллаев Умидбек Купалович ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – касбий тайёргарликни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар У.Нуруллаев Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш (Олмалиқ шаҳри) маркази бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Капитан Балтабаев Акмал Акрамович ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари – режалаштириш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи-шифокор лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Балтабаев Андижон вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими бошлиғи-шифокор лавозимида хизмат қилган.
Полковник Курамбаев Гапур Бекчанович Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Г.Курамбаев Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонининг кадрлар ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.
Майор Қўчқаров Дилшодбек Адилжанович Андижон вилояти ИИБ, Тиббиёт бўлими бошлиғи-шифокор лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Д.Қўчқаров Тиббиёт бўлими ҳарбий-тиббий комиссия раиси лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Аманов Исмоил Исоқулович Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар И.Аманов Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Полковник Бешимкулов Актамали Бектошевич Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Бешимкулов Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter