Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ижтимоий тармоқда «Асакада 3 та автомобиль тўқнашди» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқда «Асакада 3 та автомобиль тўқнашди» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан расмий маълумот берилди

Фото: «Yhxbb.uz»

Жорий йилнинг 2 март куни ижтимоий тармоқда «Асакада 3 та автомобиль тўқнашди» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 28 февраль куни соат 06:30 ларда Андижон вилояти Асака тумани Дастурхончи МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 421-километрида «Нексия» ҳамда икки «Дамас» русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобиллар техник шикастланган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг