Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иккита ҳудудда икки юздан ортиқ киши коронавирусни юқтириб олди

Иккита ҳудудда икки юздан ортиқ киши коронавирусни юқтириб олди

Фото: «News.ru»

2020 йил 13 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 287 (+245) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 231 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Тошкент вилоятларида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 82 ёшли П.Х. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 48 ёшли С.Х. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 187 нафар, Тошкент вилоятида 124 нафар, Самарқанд вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар Қашқадарё вилоятида 5 нафар ҳамда Андижон вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 43 866 (+355) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 031 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг