Исроил Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига ҳужум қилди

Исроил ҳарбийлари мамлакат ғарбида Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига йирик ҳужум уюштирилишини эълон қилди.
Ҳарбий маълумотларга кўра, ўнлаб радарлар ва «ер-ҳаво» ракеталарини учириш мосламалари йўқ қилинган.
BBC нашри ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига берилган зарбалар Исроилнинг яқин кунларда кейинги ҳужумлар учун замин тайёрлаётганидан дарак беришини тахмин қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Исроил 13 июн, жумага ўтар кечаси Эроннинг ядровий обектларига зарбалар берди. Бунга жавобан Эрон Исроил томон 100 та учувчисиз учоқларни учирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter