Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IT-Парк: Зоир Мирзаев дастурчи ёшларнинг лойиҳалари билан танишди

IT-Парк: Зоир Мирзаев дастурчи ёшларнинг лойиҳалари билан танишди

Қашқадарё вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ва Инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Ойбек Шагазатов Қарши шаҳрида ташкил этилаётган IT-Паркга ўз лойиҳаларини тақдим этиш истагида бўлган дастурчи ёшлар билан учрашишди.

Қатнашчилар дастурлаш, робототехника, веб-дизайнерлик, қишлоқ хўжалиги, хусусан, балиқчиликни рақамлаштириш, анимацион фильмлар яратиш каби инновацион йўналишларда ўз тақдимотларини ўтказдилар. Ёшларга лойиҳаларини амалга ошириш, уларни туман ва вилоят миқёсида синовдан ўтказиш бўйича кўмак ва тавсиялар беришга келишилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг