Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон банки Ўзбекистон қишлоқлари учун 150 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистон қишлоқлари учун 150 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонда «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» дастурининг иккинчи босқичини амалга ошириш учун 150 миллион долларлик имтиёзли молиялаштиришни маъқуллади.

Лойиҳа доирасида Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги 296 та олис маҳаллада инфратузилмани яхшилаш ишлари амалга оширилади.

Дастурнинг умумий қиймати 340 миллион долларни ташкил этади. Маблағлар Жаҳон банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан молиялаштирилади.

2031 йилгача йўллар, ичимлик суви, электр таъминоти ва бошқа ижтимоий хизматларни яхшилаш орқали қарийб 1,2 миллион нафар қишлоқ аҳолиси манфаатдор бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, 15 та пилот маҳаллада бизнесни ривожлантириш марказлари ташкил этилади. Лойиҳа доирасида 1,5 мингта тўғридан-тўғри иш ўрни яратилиши, бошқа дастурлар билан биргаликда эса 25 мингга яқин янги иш ўрни пайдо бўлиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг