Камбоджа-Таиланд чегарасидан маҳаллий аҳоли эвакуация қилинмоқда

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги кескинлик май ойи охирида – икки давлат ўртасидаги баҳсли ҳудудда юзага келган отишмада камбоджалик аскарнинг ҳалок бўлганидан кейин кучайган.
24 июль кунига келиб эса Камбоджа ва Таиланд ҳарбийлари ўртасида қуролли можаро бошланди.
Чегарага яқин ҳудудларда яшовчи ўн минглаб таиландликлар уйларини ташлаб чиқишган. Камбоджалик расмийлар ҳам чегара ҳудудларидан 4 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинганини билдирди.
Қуролли тўқнашув фонида ҳар икки томон оғир ҳарбий техникалар, артиллерия ва авиацияни қўлламоқда.
Маълумот учун, Камбоджа билан чегарадаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатида 15 нафар таиландлик ҳалок бўлди. Яна 46 киши яраланган.
Таиланд ССВ берган маълумотга кўра, Сурин вилоятида беш киши, Сисакетда тўққиз киши, жумладан, бир аскар, Убонратчатхани вилоятида бир нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter