Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Касалланганлар сони тузалганлардан кўп бўлди

Касалланганлар сони тузалганлардан кўп бўлди

Шу йилнинг 3 октябрь куни мамлакатимизда 462 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Шу билан бирга, бугун 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 477 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Наманган, Тошкент, Жиззах, Фарғона, Навоий, Хоразм ҳамда Қашқадарё вилоятларида 398 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 58 238 нафар бемордан 54 854 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 907 нафар бемордан 573 нафари оғир, 252 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг