10 миллион киши коронавирусни юқтирди. Лекин...

«Worldometers» порталида чоп этилган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 10 миллион кишидан ошди.
2020 йил 28 июнь соат 12:50 ҳолатига кўра, жами 10 090 456 та COVID-19 ҳолати қайд этилган бўлиб, 501 480 киши вафот этди, 5 466 901 нафар бемор соғайди.
Вирусни юқтирганлар сони олти кунда бир миллион кишига кўпайди. Маълумки, 22 июнь куни тўққиз миллион киши коронавирусга чалингани маълум қилинганди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобига кўра, навбатдаги миллионталик келгуси ҳафтада қайд этилиши кутилаётганди.
Шундай бўлса ҳам, «Worldometers» ҳисоботлари Жонс Хопкинс университети маълумотларидан анча юқори: 2020 йил 28 июнь соат 12:50 ҳолатига кўра, бутун дунё бўйича 9 985 425 кишида коронавирус аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter