Коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволи ҳақида хабар берилди

Вирусология илмий текшириш институти директори коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.
– Ҳозирга қадар коронавирус инфекцияси қайд этилган 6 нафар бемор клиникамизда ётқизилган. Улар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стантдартлар асосида даволанмоқда, – дейди Вирусология илмий текшириш институти директори Эркин Мусабоев. – Беморлар шифокорлар томонидан кеча-ю кундуз тиббий назоратга олинган. Умумий аҳволи доимий кузатувга олинган. Айни пайтда беморларимизнинг аҳволи қониқарли.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва ушбу инфекцияга чалинган беморларни даволаш учун барча шароит яратилган. Жумладан, тиббиёт муассасалари зарур дори-дармон воситалари ҳамда мутахассислар билан етарли даражада таъминланган. Шу боис аҳолидан ваҳимага берилмасдан, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз, дейилади ССВ жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter