Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусга қарши курашда ҳамкорликда ишлаш учун россиялик мутахассислар етиб келди (фоторепортаж)

Коронавирусга қарши курашда ҳамкорликда ишлаш учун россиялик мутахассислар етиб келди (фоторепортаж)

Аввалроқ Россиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган 40 нафарга яқин  мутахассисдан иборат нуфузли тиббий гуруҳ ташрифи кутилаётгани ҳақида хабар берилганди. Бугун россиялик меҳмонлар Тошкент халқаро аэропортида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари томонидан кутиб олинди.

ССВнинг маълум қилишича, реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, вирусолог, кардиолог, эндокринолог каби мутахассислар бир ой давомида коронавирусга чалинганларни даволаш муассасаларида шифокорларимиз билан ҳамкорликда иш олиб боради. Хусусан, россиялик мутахассислар Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти, Вирусология илмий текшириш институти клиникаларида, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида, шунингдек, қатор вилоятлардаги шу соҳага ихтисослашган  шифохоналарда фаолият кўрсатиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг