Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўзингизнинг тўр пардасини эҳтиёт қилинг!

Кўзингизнинг тўр пардасини эҳтиёт қилинг!

Фото: «Migom.by»

АҚШда олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, қўл телефонларидаги мовий нур кўзнинг тўр пардасига жиддий тарзда зиён етказиши аниқланди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Огайо штатидаги Толедо университети олимлари мобил телефонлардан қоронғуликда кўп фойдаланмасликни тавсия қилишяпти.

Мобил телефонлардаги мовий нур кўзнинг тўр пардасига жиддий тарзда шикаст етказар экан. Бу, айниқса, қоронғуликда телефондан фойдаланишда юзага чиқар экан.

Аввал олиб борилган тадқиқотларда мобил телефонларидаги мовий нур уйқу меъёрини бузиши аниқланган эди.

Мутахассилар уйқудан олдин мобил телефонлардан фойдаланмасликни тавсия қилишяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг