Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кундузи чироқни ёқиб юришга оид талаб бекор қилинди

Кундузи чироқни ёқиб юришга оид талаб бекор қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, барча автомототранспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талаби бекор қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Эндиликда мазкур талаб фақатгина қуйидаги 6 та ҳолат бўйича мажбурий этиб белгиланди:

1) транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда;

2) йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;

3) болалар гуруҳини ташкилий ташишда;

4) хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;

5) механик транспорт воситаларини шатакка олишда;

6) мотоцикл ва мопедларда.

Қолган ҳолатларда автотранспорт воситалари кундузи чироқларини ёқиб юришга мажбур эмас ва бу жавобгарликни келтириб чиқармайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг