Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лазер нурларини ҳаво кемасига йўналтириш ҳолатлари кўпайиб боряпти – Uzbekistan Airports

Лазер нурларини ҳаво кемасига йўналтириш ҳолатлари кўпайиб боряпти – Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports аҳолини лазер нурларининг парвозлар хавфсизлигига салбий таъсиридан огоҳлантирмоқда.

Компания ахборот хизматининг таъкидлашича, ҳаво кемаларининг учиши ва қўниши вақтида лазер нурларини ҳаво кемасига йўналтириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Шу муносабати билан фуқароларнинг бундай хатти-ҳаракатлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1161-моддасида жавобгарлик назарда тутилганлиги эслатиляпти.

«Ушбу моддага асосан ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳаво кемасига лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш учун ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгилаб берилган», – дейилади компания муносабатида.

Ўз навбатида, йўловчилар ва ҳаво кемаси экипажи аъзоларининг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиши ва хавф туғдириши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида барча фуқаролардан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш талабларига риоя этишлари сўралмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг