Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактаб кутубхонасидан 113 йил аввал олинган китоб қайтарилди

Мактаб кутубхонасидан 113 йил аввал олинган китоб қайтарилди

Фото: Pixabay

Англиянинг Камбрия графлигида мактаб кутубхонасидан олинган Жорж Байроннинг асарлари тўплами орадан 113 йил ўтиб қайтарилди. Guardian газетаси ёзишича, китобни Леонард Юбанк исмли ўқувчи олган бўлган.

Бу ўқувчи 1893 йилда туғилган, 1911 йилда мактабни тамомлаб, Оксфорд университетига ўқишга кирган. Орадан тўрт йил ўтиб, кўзи яхши кўрмаслигига қарамасдан, Юбанк урушга олиб кетилган ва 1916 йил февралида жангда ҳалок бўлган.

«Биринчи жаҳон урушидан олдин мактаб кутубхонасидан олинган китоб ниҳоят бир аср ва ўн йилдан кўпроқ вақт ўтиб жойига қайтди, — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бу дунёдаги «энг кечиккан» кутубхона китобларидан бири бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг