Market Yandex Go Самарқандда ишга тушди

Самарқанд аҳолиси ва меҳмонлари энди Yandex Go иловаси орқали Market хизматидан фойдаланган ҳолда товарларга буюртма беришлари мумкин. Market'да шахсий тавсияларга асосланган маҳсулотлар рўйҳати мавжуд. Хизмат маҳсулотларни хусусиятлари ва нархлари бўйича таққослаш имконини беради.
Market орқали электрон жиҳозлар, маиший техника, уй ва таъмирлаш учун товарлар, кийим-кечак ва пойабзал, гўзаллик воситалари ҳамда бошқа кўплаб маҳсулотларни харид қилиш мумкин. Шунингдек, Market'да Yandex Factory — компаниянинг ўз ишлаб чиқариш йўналишига оид товарлар ҳам мавжуд.
Товарларни етказиб бериш Market'да курьер орқали ёки буюртмаларни топшириш пунктида (БТП) амалга оширилади, ҳозирда Самарқандда дастлабки 10 та БТП фаолият юритишни бошлаган. Буюртма учун тўлов иловада карта орқали, шунингдек БТПда нақд пул ёки карта орқали амалга оширилади. Yandex Split хизмати орқали бўлиб тўлаш имконияти ҳам мавжуд. Ушбу хизмат ёрдамида харидор маҳсулот нархининг бир қисмини дарҳол тўлайди, қолган сумма эса харидорнинг бириктирилган картасидан белгиланган жадвал асосида ечиб борилади. Фойдаланувчилар 2, 4 ёки 6 ойлик бўлиб тўлаш тизимидан фойдаланишлари мумкин.
Market'нинг Самарқанд шаҳри ва вилоятдаги янги фойдаланувчилари REGISTON промокоди билан биринчи буюртма учун 50% чегирмага эга бўладилар. Максимал чегирма миқдори — 80 000 сўм бўлиб, ушбу чегирмадан 2025 йил 31 июлгача фойдаланиш мумкин бўлади.*
Самарқанд — Тошкентдан кейин сервис ишга тушган иккинчи шаҳар бўлди. Йил охиригача Market Ўзбекистоннинг яна бир нечта ҳудудларида ҳам ишга туширилади.
*Промокод амал қилиш муддати: 17.06.2025 – 31.07.2025. Етказиб бериш хизматига чегирма амал қилмайди. Промокодлардан фойдаланиш қоидалари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://yandex.com/legal/marketplace_promocode_uz/uz/
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter