Миланда драма, «Интер» дастлабки финалчи

Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашуви доирасида кечган «Интер» – «Барселона» баҳси ўз якунига етди.
Учрашувнинг биринчи таймида мезбонлар дастлаб Лаутаро Мартинеснинг голи эвазига олдинга чиқиб олган бўлса, тайм сўнгида яна аргентиналик ҳужумчи ўз жамоаси фойдасига пеналти ишлаб берди. 11 метрлик нуқтадан Чалхонўғли адашмади ва таймни ишончли ғалаба билан якунлаб қўйди, 2:0.
Иккинчи таймни тезкор бошлаган мехмонлар тезда мувозанатни ўнглади, Эрик Гарсия ва Олмо голлари эвазига ҳисоб тенглашди, 2:2. Учрашув сўнгида Рафиня жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, 2:3. Бироқ иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Ачерби баҳсда яна дурангни юзага келтирди, 3:3.
Шу тариқа, жамоалар экстра-таймларга мурожаат қилди ва дастлабки 15 дақиқаликда заҳирадан майдонга тушган Фратези миланликларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди, 4:3.
Шундан сўнг учрашувда бошқа гол киритилмади ва «Интер» Мюнхенда ўтадиган финал йўлланмасини қўлга киритди.
Маълумот учун, миланликлар 2023 йилги мавсумда ҳам ЕЧЛ финалига чиққанди ва ҳал қилувчи баҳсда «Манчестер Сити»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter