Mobiuz билан «Mazza!»: янги тариф режаси қулайликлари қанақа?

Mobiuz «Mazza!» тариф режасини тақдим этмоқда. У қулайлик, мослашувчанлик ва замонавий алоқа имкониятларини қадрлайдиганлар учун яратилган.
Аҳолимиз мобил интернетдан фаол фойдаланади. Бундай шароитда Mobiuz янада кўпроқ интернет-трафик ҳажмини ва дақиқаларни таклиф этмоқда. «Mazza!» тарифи исталган вақтида – кундузи ҳам, тунда ҳам онлайн бўлиб туриш имкониятини таъминлайди.
«Mazza!» абонентлари ойига атиги 39 000 сўмга қуйидагиларни қўлга киритадилар:
- 50 ГБ мобил интернет (исталган вақтда фойдаланиш мумкин);
- 50 ГБ тунги трафик (тунги соат 00:00 дан эрталаб 08:00 гача);
- Ўзбекистон бўйлаб қўнғироқлар учун 3 900 дақиқа;
- Яқинлар ва дўстлар билан мулоқот қилиш учун 3 900 та SMS-хабар.
«Mazza!» тариф режаси билан биргаликда абонентлар «Bronze», «Silver Light» ва «Silver» каби тоифадаги чиройли рақамларни 70% чегирма билан улаб олишлари мумкин.
«Mazza!»га уланиб, абонентлар автоматик тарзда «50 нафар бахтиёр инсон» акциясининг иштирокчисига айланадилар. Улар 10 миллион сўмлик 50 та совғадан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.
«Mazza!» тариф режасига янги рақам билан:
- Mobiuz расмий иловасида eSIM'ни фаоллаштириш орқали;
- Mobiuzнинг республика бўйлаб жойлашган офисларига ёки компания дилерларининг кўплаб савдо нуқталарига мурожаат қилиш орқали уланиш мумкин.
Бугуноқ «Mazza!»ни ўзингиз учун кашф этинг ва мулоқотнинг қанчалик ёқимли бўлиши мумкинлигини билиб олинг!
Тариф ҳақида батафсил маълумот www.mobi.uz веб-сайтида жойлаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter