Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Mobiuz «MazzaFest»да янги «Мазза» ва «Мазза 2.0» тариф режаларини тақдим этади

Mobiuz «MazzaFest»да янги «Мазза» ва «Мазза 2.0» тариф режаларини тақдим этади

9-11 май кунлари Тошкентда баҳорнинг энг ёрқин тадбирларидан бири – MAZZA FOOD & MUSIC FEST 2025 бўлиб ўтади (иштирок этиш учун промо-код қуйида келтирилган).

Бу фестивалда гастрономия мусиқа, технологиялар ва жонли таассуротлар билан учрашади. Асосий иштирокчилар орасида Mobiuz мобил алоқа оператори ҳам бор. Компания бу ерда ўзининг “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режалари, турли хил хизматлар ва ютуқли ўйинларини ҳам тақдим этади.

Эркинлик, энергия ва қулайлик руҳида яратилган “Мазза” тариф режалари онлайн яшайдиган замонавий аудитория эҳтиёжларини қондира олади.

  • “Мазза” 100 ГБ* мобил интернет, 3 900 дақиқа ва 3 900 та SMSни атиги 39 минг сўмга ўз ичига олган. Тариф аллақачон Mobiuz абонентлари орасида ҳақиқий хитга айланиб улгурди ва янги юракларни забт этишда давом этмоқда.
  • “Мазза 2.0” – бу кенгайтирилган имкониятларга эга тариф. Атиги 59 000 сўм эвазига абонентлар 150 ГБ** мобил интернет, 5 900 дақиқа ва SMS, шунингдек, “MobiMusic” хизматидан чексиз фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Фестиваль тариф режаларини улаш учун қулай майдондир: бу ердаги ўнлаб овқатланиш жойлари, жонли концертлар ва фотозоналар орасида ҳар бир ташриф буюрувчи Mobiuz алоқа афзалликларини синаб кўриши мумкин. Барқарор интернет, янги рақамли хизматлар, чиройли рақамлар – буларнинг барчаси билан фестивалда танишиб чиқиш мумкин. Операторнинг бренд зонасида меҳмонларни совғалар, иловалар намойиши ва ҳақиқий рақамли эркинлик муҳити кутмоқда.

Mobiuzнинг бундай ташаббуслардаги иштироки корпоратив фалсафанинг давоми ҳисобланади. Зеро оператор технологиялар орқали одамларни бирлаштириш, ўсишга илҳомлантириш ва рақамли ечимларни ҳамма учун очиқ қилишни мақсад қилган. Компания аниқ биладики, тарифлар имкониятларни чекламаслиги, балки кенгайтириши керак. Айнан шунинг учун «Мазза» қоғозда эмас, балки абонентлар билан мулоқотда яратилган.

Mobiuz мижозларни янги таклифлар, хизматлар ва жонли учрашувлар билан хурсанд қилишда давом этади. Ҳозирча эса – янада каттароқ имкониятлар эшикларини очадиган «MazzaFest»га хуш келибсиз!

Иштирок этиш учун чипталарни iticket.uz сайтида харид қилиш мумкин. 3 кунлик абонементни харид қилганингизда Мазза2025 махсус промокодидан фойдаланинг ҳамда 50 000 сўм чегирмага эга бўлинг!

Ўтказилиш жойи: "ЎзЭкспоМарказ" МКМ майдончаси (А.Темур шоҳ кўчаси, 107е).

*«Мазза» тарифида 50 ГБдан туну-кун, 50 ГБдан тунги 00:00 дан эрталабки 8:00 гача фойдаланиш мумкин.

**«Мазза 2.0» тарифида 50 ГБдан туну-кун, 100 ГБдан эса 21:00 дан 8:00 гача фойдаланиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг