Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Moody’s халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг кредит рейтингини бир поғонага кўтарди

Moody’s халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг кредит рейтингини бир поғонага кўтарди

Фото: Astana Times

Moody’s халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг кредит рейтингини бир поғона юқорига кўтариб, барқарор прогнози билан Ba2 даражасида белгилади.

Бу Президентимиз раҳбарлигида мамлакат иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган тизимли ҳаракатлар натижасидир, дея маълум қилди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.

Мазкур кўрсаткич амалда нимани англатади? Бу — янада қулай шартлардаги инвестициялар, арзон молиявий ресурслар, янги корхоналар ҳамда қўшимча иш ўринлари демак.

Олдинда ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Бош мақсадимиз Ўзбекистон фуқаролари учун муносиб келажакни таъминловчи кучли, очиқ ҳамда рақобатбардош иқтисодиётни барпо этишдир, дея хулоса қилади Саида Шавкатовна. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг