Муроджон Аҳмадалиевдан ишончли ғалаба!

Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангида иштирок этди.
У 10 раундга мўлжалланган жангда мезбон спортчи Луис Кастилога қарши рингга чиқди. Тўқнашув 8-раундда техник нокаут билан якунланди. Аҳмадалиевнинг кучли ва узлуксиз зарбалар сериясидан кейин рақиб ҳимояни тўғри йўлга қўя олмади. Ҳакам жангни тўхтатди ва ғалаба Муроджон фойдасига баҳоланди.
Эндиликда у сентябрь ойида жаҳон боксининг таниқли вакилларидан бири, япониялик мутлақ чемпион Наоя Иноуэга қарши жанг олиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter