Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пенсиясини тўлиқ олувчилар рўйхати кенгайтирилди. Яна кимларга бундай имтиёз берилди?

Пенсиясини тўлиқ олувчилар рўйхати кенгайтирилди. Яна кимларга бундай имтиёз берилди?

Фото: «Спутник»

Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январидан айрим тоифадаги ишлаётган пенсионарлар учун нафақа тўлашнинг янги тартиби жорий этилди, деб хабар қилмоқда «Sputnik» нашри.

Бундан буён, «Халқ…», «Хизмат кўрсатган…»  унвонларига сазовор бўлган пенсионерлар, уларнинг ишлаш ишламаслигидан қатъий назар – тўлиқ миқдорда нафақа оладилар.

Ундан ташқари, фан, адабиёт ва санъат соҳасида яратган ихтиролари учун гонорар ва муаллифлик ҳуқуқи тўловлари олаётган пенсионерлар ҳам нафақаларини тўлиқ миқдорда олишлари мумкин. Фақат бунинг учун улар ҳеч қаерда меҳнат шартномаси асосида ишламасликлари керак.

Ишловчи шифокор пенсионерларга нафақа тўлиқ миқдорда тўланади

Тўланаётган қўшимча нафақа миқдори Давлат бюджети ҳисобидан ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Нафақа фонди ҳисобидан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаётган пенсионерлар, айрим имтиёзли тоифалардан ташқари, белгиланган нафақа миқдоридан 50 фоизини олишади.

Имтиёзли тоифадаги нафақахўрларга I ва II гуруҳ ногиронлари, Чернобил ногиронлари, маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари, диний таълим соҳасида ишлаётган аёллар, иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва меҳнат фахрийлари киради. Янги қарорга асосан ушбу имтиёзга эга бўлган фуқаролар сони янги тоифалар эвазига кенгайтирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг