НАТОнинг беш мамлакати Европада «темир парда» ўрнатмоқчи

НАТОнинг айрим мамлакатлари Россия билан чегараларини миналаштириб, Европада «темир парда» ўрнатмоқчи. Булар: Литва, Латвия, Эстония, Полша ва Финляндия.
Ушбу мамлакатлар пиёдаларга қарши миналарни тақиқловчи Оттава конвенциясидан чиқишга қарор қилган.
«Темир парда» Финляндиянинг олис шимолидаги Лапландиядан бошланиб, Полша шарқидаги Люблин воеводлиги ҳудудигача давом этади. Бу ҳудуддаги сокин ўрмонларга миллионлаб миналар ўрнатилиши мумкин. Юқоридаги давлатлар ҳарбий стратеглари миналаштириш талаб этиладиган ҳудудларни муҳокама қилишни бошлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter