Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг ҳимоясиз смартфонлар эълон қилинди

Энг ҳимоясиз смартфонлар эълон қилинди

Фото: «Facebook»

Экспертлар хакерлар учун энг ҳимоясиз смартфонларни аниқлашди. Ушбу қурилмалар эгалари конфиденциал маълумотларини йўқотиш хавфидалар.

Бузиб кириш энг осон бўлган гаджетлар рўйхатини Лос-Анжелесда бўлиб ўтган DEF CON конференциясида ахборот хавфсизлиги мутахассислари маълум қилишди. Хатоликлар LG G6, Sony Xperia L1, Nokia 6 ва ASUS ZenFone 3 Max моделларида аниқланди. Шунингдек, унчалик номдор бўлмаган Plum, SKY, Vivo, Orbic, MXQ, Leagoo, Coolpad, Oppo ва Doogee брендларида ҳам камчиликлар кузатилди.

Юқорида санаб ўтилган қурилмаларга хакерлар осонгина бузиб киришлари мумкин, деб хабар беради The Bleeping Computer нашри. Бузғунчилар ушбу гаджетларга уланиб хоҳлаганларича SMS хабарлар жўнатишлари, зарарли дастурларни ўрнатиб қўйишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг