Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нидерландияда яшаётган ўзбек ёзувчисининг янги китоби чоп этилди

Нидерландияда яшаётган ўзбек ёзувчисининг янги китоби чоп этилди

Нидерландияда истиқомат қилиб, ижод билан шуғулланаётган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шарифжон Аҳмаднинг янги китоби «Академнашр» томонидан чоп этилди. Бу ҳақда «Дунё» АА маълум қилди.
 
«Минг бир китоб» номли ушбу асар китобхонни болалик хотиралари ва ҳаёт сабоқлари акс этган самимий ва таъсирчан воқеалар оламига етаклайди.

Муаллиф унда қишлоқ муҳити, оилавий қадриятлар ва беғубор болалик даврини илиқ меҳр билан тасвирлайди. Ушбу китобни инглиз ва голланд тилларига таржима қилиш ҳам кўзда тутилган бўлиб, бу орқали асарни кенгроқ аудиторияга тақдим этиш мақсад қилинган. 

Маълумот учун, таниқли таржимон ва ёзувчи Шарифжон Аҳмад 1969 йилда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида туғилган. 1992 йилда Тошкент давлат университетининг Журналистика факултетини тамомлаган. У, асосан испан ва лотин америкаси адабиётини, шунингдек, жаҳон мумтоз асарларини ўзбек тилига асл нусхадан таржима қилиши билан танилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг