Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодирбек Абдусатторовга янги уйи таништирилди

Нодирбек Абдусатторовга янги уйи таништирилди

Шахматнинг рапид йўналишида ФИДЕ жаҳон чемпионлигини қўлга киритган халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторовга президент совғаси сифатида Тошкент шаҳри Махтумқули кўчаси 91/1-уйдан икки хонали квартира топширилганди.

Кеча Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Фахриддин Давруков дунё тарихидаги энг ёш жаҳон чемпиони ва унинг ота-онасини 2 хонали квартира билан таништирди.

«Тез кунларда қонунчиликда белгиланган расмиятчилик ишлари якунланиб, ушбу хонадон Нодирбек Абдусатторовга топширилади», дейилади Туризм ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг