Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ноҳақ айбланган 4 минг киши сўнгги олти йилда оқланди

Ноҳақ айбланган 4 минг киши сўнгги олти йилда оқланди

Президент Шавкат Мирзиёев 14 ноябрь куни одил судловни таъминлаш борасидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Таъкидланишича, сўнгги олти йилда суд тизимига оид 50 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Шу даврда ноҳақ айбланган 4 минг кишига оқлов ҳукми чиқарилган, 26 мингдан зиёд шахс суд залидан озод қилинган, 47 минг фуқарога нисбатан терговда қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.

Суд тизимига ишонч ортгани иқтисодиёт ва тадбиркорлик ривожига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, олти йилда корхоналар сони 2 бараварга ошиб, 530 мингтага етган. Юртимиз иқтисодиётига 39 миллиард доллар хорижий инвестиция кириб келган. Бугунги кунда 15 мингдан ортиқ хорижий ва қўшма корхоналар фаолият юритмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг