Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Новосибирск аэропортида қолиб кетган фуқаролар олиб келинди

Новосибирск аэропортида қолиб кетган фуқаролар олиб келинди

Кеча, 22 март куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Толмачево аеропортидан Новосибирск - Тошкент йўналиши бўйича чартер қатновини бажарди. Ҳаво кемасида 253 нафар йўловчи — Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган.

Мазкур қатнов транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маҳкамов Илҳом Рустамович, бошқарув раисининг ўринбосари, тижорат ва туризм бўйича директори вазифасини бажарувчиси Худойқулов Шухрат Шавкатович ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги комиссияси аъзолари кўмагида ва ёрдамида амалга оширилди.

Йўловчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ниғматович Арипов ҳамда авиакомпаниянинг чартер қатновлари жадвалини ишлаб чиқарган Махсус республика комиссиясига ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кейинги чартер қатновлари ҳақидаги барча маълумотлар uzairways.com сайтида ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг