Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво ёмонлашиши кутилмоқда

Об-ҳаво ёмонлашиши кутилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон бўйича 20-24 ноябрь кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Куннинг ўртасига келиб ҳаво 20-23 даражагача илиқ бўлади.

Эртага янада илиқроқ бўлиши кутилмоқда, кундузи ҳаво ҳарорати 24-27 даража илиққача кўтарилади ва республиканинг аксарият қисмида ёғингарчилик кузатилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм ва куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

22 ноябрь чоршанба кунига келиб, шимолий-ғарбий ҳудудлардан кириб келаётган нам ҳаво массаси бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб тарқалади. Республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, тоғ олди ҳудудларида айрим жойларда кучли ёмғир ёғади.

23 ноябрь куни фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. 24 ноябрда республиканинг барча ҳудуди бўйлаб ҳаво қуруқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, 22-23 ноябрь кунлари вақти-вақти билан кучли ёғади.

20-22 ноябрь кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, 21-23 м/с гача етиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 22-24 ноябрда 13-18° гача, баъзи жойларда 10-12° гача пасаяди. 23-24 ноябрь кунлари кечаси ҳарорат 3-6° илиққача пасаяди, шимолда 1-3° совуққача бўлиши мумкин.

Пойтахтимизда бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. 22 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 23-24 ноябрда яна ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 22 ноябрда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат бугун кундузи 20-22°, эртага 24-26° илиқ бўлади. 22-24 ноябрда ҳаво ҳарорати 13-18° илиқгача, 23 ноябрда 11-13° илиқгача пасаяди. 21-22 ноябрда ҳарорат кечаси 10-15°, 23-24 ноябрда 3-8° илиққача пасаяди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг