Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар зўравонликлардан ҳимоя қилишга қодир ускунани яратди

Олимлар зўравонликлардан ҳимоя қилишга қодир ускунани яратди

Олимлар жинсий зўравонликлар, ёмон одатларга қарши курашиш ниятида.

Фото: «Aif.ru»

Стенфорд университетининг тиббиёт мактаби тадқиқотчилари таъсирчан хатти-ҳаракатларни бошқарувчи бош мия фаоллигини сусайтиришга қодир қурилмани яратишга муваффақ бўлди. Унинг ёрдамида олимлар жинсий зўравонликлар, ёмон одатларга қарши курашиш ниятида. Илмий иш ҳисоботи университет сайтига жойлаштирилди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Тиббиёт ходимлари ўз тадқиқотларида мия ядросига яқин бўлган жойни — берилиши мумкин бўлган мукофот сабабли мамнуният ҳиссини пайдо қилувчи соҳани ўрганди. Улар таъсирчан хатти-ҳаракатлар амалга оширилишидан бир неча сония олдин пайдо бўладиган электр сигнални алжратиб олишга эришди.

Сичқонлар устида ўтказилган тажрибалар вақтида уларнинг бошига электродлар ўрнатилди, бу уларнинг мия соҳасига таъсир қилиб, овқатланиш вақтида роҳатни ҳис қилмасликни таъминлайди. Натижада олдинлари калорияли овқатларни тинимсиз ейдиган кемирувчилар ўзини егуликдан тия бошлаган.

«Ушбу импулслар инсоннинг омон қолиши учун жуда муҳим. Улар одамни ўзининг егулик, уйқу ва жинсий эҳтиёжини қондириш учун ҳаракат қилишга мажбур қилади», — деди тадқиқот муаллифи Кейси Халперн. Унинг таъкидлашича, баъзи ҳолларда бу сигналлар ижтимоий хавфли ҳаракатларга олиб бориши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг