Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Олтин гумбаз» сайлов арафасида синовдан ўтказилади

«Олтин гумбаз» сайлов арафасида синовдан ўтказилади

Иллюстратив фото

Пентагон ракета ҳужумига қарши «Олтин гумбаз» фазовий тизимининг илк кенг кўламли синовини 2028 йил охирида ўтказади, деб хабар берди CNN. Синов бевосита АҚШ президенти сайлови арафаси амалга оширилади.

Доналд Трамп 2026 йил учун таклиф қилган мудофаа бюджетида «Олтин гумбаз»ни лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришнинг дастлабки босқичига 25 млрд доллар ажратиш кўзда тутилган.

Аввалроқ NASA директори в.б. Шон Даффи уч ярим йилдан сўнг, яъни Доналд Трамп президент лавозимини банд қилиб турган даврда америкалик астронавтларни Ойга қўндириш режалаштирганини айтганди.

Доналд Трамп узоқни кўзлаяпти...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг