Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Онкология ва радиология марказига хорижлик мутахассис раҳбар этиб тайинланди

Онкология ва радиология марказига хорижлик мутахассис раҳбар этиб тайинланди

Фото: ССВ матбуот хизмати.

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Кая Седат Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори этиб тайинланди.

Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

С.Кая дастлаб Анқара университетининг тиббиёт факультетида таҳсил олган. Кейинчалик Онадолу университетида бизнес бошқаруви, Отатурк университетида тиббиёт муассасаларини бошқариш йўналишларида бакалавр ҳамда Сакария университетида соғлиқни сақлашни бошқариш йўналишида магистратура босқичини тамомлаган.

Хорижлик мутахассис 2011 – 2018 йилларда Сакария университетининг клиник шифохонаси ва Сакария давлат шифохоналари Иттифоқида турли лавозимларда ишлаган. Шунингдек, Сакария соғлиқни сақлаш бошқармаси вице-президенти ҳамда бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Янги раҳбар зиммасига Ўзбекистонда онкология хизматини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш, соҳада замонавий менежментни йўлга қўйиш, хориж тажрибаси асосида энг сўнгги ташхис ва даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиш, жойларда скрининг тадбирлари қамровини янада кенгайтириш, шунингдек, соҳага сунъий интеллект ва инновацион технологияларни жорий қилиш, тизимни тўлиқ рақамлаштириш орқали шаффофликни таъминлаш, тиббий туризмни ривожлантириш ҳамда ёш кадрларнинг билим ва салоҳиятини мустаҳкамлаш, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ бир қатор вазифалар юкланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг