Ўзбекистонликларга Афғонистон, Эрон ва Италияга бормай туриш тавсия қилинди

COVID-19 коронавирусинининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Афғонистон Ислом Республикаси, Эрон Ислом Республикаси ва Италия Республикаси авиация идоралари ва компанияларини 2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб мазкур давлатлар билан авиақатновларнинг вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида расман хабардор қилди.
ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон томони коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг барқарорлашиши билан мазкур мамлакатлар авиакомпанияларининг мавжуд слотлари қайта тикланишига кафолат берилишини тасдиқлаган.
Ўзбекистон фуқароларига Афғонистон, Эрон ва Италиядаги ҳолатнинг яхшиланишига қадар ушбу мамлакатларга боришдан тийилиб туришлари тавсия этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter