Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўзининг ўнлаб парвозларини бекор қилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўзининг ўнлаб парвозларини бекор қилди

Фото: Xabar.uz

Дунё бўйлаб тарқалган коронавирус эпидемияси ва қатор давлатлар киритаётган чекловлар, хорижга чиқишга талабнинг тушиб кетганлиги сабабли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг 2020 йил март-апрел ойларига режалаштирилган қатор рейсларига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Uzbekistan Airways қуйидаги парвозлари ўзгарди:

  1. Лондон — HY201/202 рейси вақтинча 2020 йилнинг 14 мартидан апрелигача бекор бўлди;
  2. Париж — HY251/252 рейси 2020 йилнинг 14 мартидан апрелигача бекор қилинди;
  3. Амритсар —HY421/422, HY441/442, HY443/444 рейслари 2020 йилнинг 18 мартидан апрелигача бекор бўлди;
  4. Деҳли —HY425/426 рейси 2020 йилнинг 20 мартидан апрелигача фақат чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси ва якшанбадан душанбага ўтар кечаси амалга оширилади;

—HY421/422 ва HY423/424 рейслари 2020 йилнинг 20 мартидан апрелигача бекор қилинди;

  1. Мумбай —HY427/428 рейси 2020 йилнинг 20 мартидан апрелигача бекор қилинди;
  2. Жакарта — HY541/542 рейси 2020 йилнинг 25 мартидан апрелигача бекор қилинди;
  3. Куала-Лумпур — HY553/554 рейси бекор қилинди;

— HY551/552 рейси 2020 йилнинг 25 мартидан бекор қилинди,

— HY551/552 рейси 2020 йилнинг 1-20 апрел кунлари фақат чоршанба кунлари амалга оширилади;

  1. Бангкок — HY531/532 рейси март ойида фақат 16, 19 ва 26 март кунлари амалга оширилади;

—HY533/534 рейси март ойида фақат 18, 21 ва 28 мартда амалга оширилади;

— HY531/532 рейси апрел ойида бекор қилинди;

—HY533/534 рейси апрел ойида фақат чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади;

  1. Тель-Авив —HY303/304 рейси 2020 йилнинг 14 мартидан апрелигача бекор қилинди;

—HY301/302 рейси март ойида фақат 19 ва 26 март кунлари парвоз қилади,

—HY301/302 рейси апрел ойида бекор бўлди;

Саёҳатга чиқишни режалаштириш ва Ўзбекистонга қайтишда авиачиптада кўрсатилган парвозларнинг амалга оширилиши ҳақидаги ахборотга эътибор бериш, шунингдек, қоидалар ва чекловлар ҳамда карантин шартлари билан танишиш сўралган. Бунинг учун uzairways.com сайти ёки компаниянинг +998781400200 телефон рақамига қўнғироқ қилиб билиш мумкин.

Шунингдек, юқорида саналган йўналишларда бекор қилинган рейслар бўйича йўловчиларга авиачипталарни бошқа саналарга қайта брон қилдириш ҳамда қайтариш қўшимча тўлов ва жарималарсиз амалга оширилиши билдирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг