Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси ҳам йирик солиқ тўловчилар рўйхатига киритиляпти

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси ҳам йирик солиқ тўловчилар рўйхатига киритиляпти

Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 8 июлдаги 2019-45-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда.

Солиқ қўмитасининг тегишли қарори лойиҳасига кўра, Президентнинг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сон қарори билан фойда солиғи тўлиқлигича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати тасдиқланиб, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар ҳам қўшилмоқда.

Қарор лойиҳаси билан, шунингдек, қуйидагилар белгиланмоқда:

  • Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан олинган соф тушум суммасини базавий ҳисоблаш миқдорига (735 минг баравари) нисбатан 250,0 млрд сўм этиб белгилаш (амалда 100 млрд сўм);
  • соф тушум суммаси 250,0 млрд. сўмдан кам, дон корхоналари, пахта-тўқимачилик кластерлари, шароб савдо корхоналари ва унинг таркибига кирувчи корхоналар ҳамда ходимлар сони 10 нафардан кам жами 1 020 та юридик шахслар солиқ маъмурчилигини ҳудудий солиқ бошқармалари назоратига ўтказиш.

Бундан ташқари, акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилиши шартига истисно тариқасида алкогол маҳсулотлари, шу жумладан пиво ишлаб чиқарувчи корхоналар киритилмоқда.

Қолаверса, ушбу ҳужжат лойиҳаси билан келгусида тижорат банклари, товар-хом ашё, фонд, валюта ва бошқа биржалар қаторида суғурта ташкилотлари ҳам йирик солиқ тўловчи бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг