Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Улан-Батор кўчаларида сайёҳлик салоҳиятини намойиш этмоқда

Ўзбекистон Улан-Батор кўчаларида сайёҳлик салоҳиятини намойиш этмоқда

Ўзбекистон Улан-Батор кўчаларида сайёҳлик салоҳиятини намойиш этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мўғулистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Туризм қўмитаси томонидан мамлакатнинг сайёҳлик имижини тарғиб қилишга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда. 

Улан-Баторнинг марказий кўчаларидаги энг йирик LED-экранларда Ўзбекистоннинг бой тарихий, маданий ва табиий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи видеороликлар намойиши бошланди. Кадрларда қадимий шаҳарлар, гўзал манзаралар, Ипак Йўли бўйлаб ноёб йўналишлар ва замонавий сайёҳлик объектлари акс этган. 

Ушбу акциянинг мақсади Мўғулистоннинг кенг жамоатчилигини Ўзбекистондаги сайёҳлик имкониятлари билан таништириш, саёҳатларга қизиқишни рағбатлантириш ва икки мамлакат ўртасидаги туризм алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат. 

LED-экранларда тарғибот ўтказиш Ўзбекистоннинг ташқи туризм бозоридаги ўз мавқеини кенгайтириш бўйича умумий стратегиясининг бир қисмига айланди. Бу стратегия замонавий медиа форматларидан фойдаланиш ва устувор мамлакатлар билан мақсадли ишлашни ўз ичига олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг