Ўзбекистон вакили ШҲТ бош котиби лавозимидан кетади

ШҲТ бош котиби лавозимида 3 йил фаолият олиб борган ўзбекистонлик Владимир Норов миссияси якунланаётгани сабабли лавозимини тарк этади.
Бу ҳақдаги қарор ШҲТ саммитидаги йиғилишда барча аъзолар томонидан тасдиқланди. ШҲТнинг янги бош котиби хитойлик Жан Мин бўлади ва у ўз вазифасига 2022 йил январдан киришади.
Владими Норов ушбу лавозимга 2018 йилда тайинланган ва 2019 йил январдан бажаришга киришганди.
Эслатиб ўтамиз, ШҲТнинг 21-саммити 2022 йил 15-16 сентябр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter