Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда миллий эмлаш календарига қандай вакциналар киритилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда миллий эмлаш календарига қандай вакциналар киритилгани маълум қилинди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Юртимизда жорий йил коронавирус инфекциясига қарши аҳолини оммавий эмлаш жараёни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Хўш,  мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими иммунизация ва вакцинация тадбирларини ташкил этиш бўйича қандай амалий тажрибага эга? ССВ матбуот хизмати ушбу савол билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбоновга мурожаат қилди.

Қайд этилишича, мамлакатимизда миллий эмлаш календаридаги 13 турдаги юқумли касалликларга қарши вакциналарни харид қилиш тўлиқ давлат бюджетидан қопланади. 2020 йилда ҳам ана шу вакциналарни харид қилиш 100 фоиз давлат бюджетидан амалга оширилди.

Жаҳон тажрибасига таяниб, соғлиқни сақлаш тизимида босқичма-босқич  амалиётга  янги  вакциналар киритилмоқда, масалан:

  • 2001 йил  чақалоқларни вирусли гепатит В га қарши эмлаш;
  • 2007 йил қизамиқ-паротит-қизилчага қарши уч валентли  КПК вакцина билан эмлаш;
  • 2009 йил пента-валент (АКДС+ВГВ+ХИБ) вакцина билан болаларни 2-3-4 ойликда эмлаш;
  • 2014 йил ротавирус инфекциясига қарши болаларни 2 ва 3 ойлигида эмлаш;
  • 2016 йил пневмококк инфекциясига қарши эмлаш;
  • 2018 йил фаоллиги камайтирилган  полиомиелит вакцина билан болаларни 4 ойликда  эмлаш  (ИПВ);
  • 2019 йил Республикада 9 ёшдаги қиз болаларни одам папиллома вирусига қарши эмлаш.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан берилган тавсияларга мувофиқ, ҳар йили ўткир бўшашган шолни эпидемиологик назорати ўрнатилган тартибда олиб борилади.

Ўткир бўшашган шолга гумон этилган ҳар бир бемордан намуна олиб, аккредитациядан ўтган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вирусология лабораториясида текширувлар ўтказилади.

Республикада 1994 йилдан  полиомиелитга қарши оммавий эмлаш кунлари  ва 8 та чегарадош вилоятларда тозалаш усулида полиомиелитга қарши эмлаш кунлари ўтказиб келинмоқда. 

Шулардан келиб чиқиб, мамлакатимизда иммунизация ва вакцинация тадбирларини юқорида даражада  ташкил этиш борасида амалий тажриба ва етарли шарт-шароитлар мавжудлиги, юқумли касалликлар бўйича эпидемик барқарорлик таъминлангани қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг