Ўзбекистонда янги русумдаги автомобиль ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда келгусида иккита янги автомобиль модели ишлаб чиқарилади. Бу 2022-2026 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясидаги «Йўл харитаси» лойиҳасида сўз боради.
Лойиҳада қайд этилишича, автомобилсозлик соҳасида кооперацияни янада ривожлантириш ҳисобидан ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 баробар, экспорт ҳажмини эса 2 баробар ошириш режалаштирилган.
Саноатдаги мавжуд корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш мақсадида:
- янги интеграциялашган глобал платформага ўтиш билан йиллик қуввати 190 000 дона енгил автомобилларнинг 2 та янги моделини ишлаб чиқариш бошланади;
- UzAuto Motorsнинг Хоразм вилояти филиали қуввати 70 мингдан 100 мингтага ошади.
Шунингдек, ҳукумат 2026 йилгача экспорт ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқади.
Шу тарзда:
- СCД технологиясидан фойдаланган ҳолда автомобиллар ишлаб чиқариш бошланади;
- йилига 30 мингтагача «Nexia» автомобилини экспорт қилиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, енгил автомобилларни маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизгача ошириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter