«Ўзэлектроаппарат» заводи биносида ёнғин содир бўлди

Бугун, 28 декабрь куни соат 5:50 да Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган «Ўзэлектроаппарат» заводи биносида ёнғин содир бўлган.
Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги ходимларининг тезкор ҳаракати билан ёнғин қисқа муддатда ўчирилгани хабар берилган.
Бошқарма матбуот хизмати хабарига кўра, бинонинг 70 квадрат метр майдони ёниб кетган. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter