Ўзини Афғонистон раҳбари деб эълон қилган шахс уйидан 6,5 миллион доллар топилди

«Толибон» ҳаракати аъзолари Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳнинг уйидан 6,5 миллион доллар ва олтин кружкалар топган. Бу ҳақда афғонистонлик фаол Муҳаммад Жалол ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу топилма «айсбергнинг фақат учи»дир. Тинтув афғон хавфсизлик кучлари операцияси доирасида ўтказилган. Барча топилмалар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан олиб қўйилган.
Шу йилнинг 8 сентябр куни Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Зоҳир Акбар Амрулла Солиҳнинг Панжшерда эканини ва Афғонистон президенти лавозимини давом эттираётганини таъкидлаган.
Дипломат Солиҳнинг давлат раҳбарининг ўринбосари мақоми Афғонистон конститутцияси билан кафолатланганини эслатиб ўтган.
Амрулла Солиҳ Панжшир қаршилик кучларининг толибларга қарши курашини қўллаб -қувватлаган. У собиқ раҳбар Ашраф Ғани мамлакатни тарк этганидан сўнг ўзини Афғонистон президенти вазифасини бажарувчи деб эълон қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter