Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзмиллийбанк» қовун-тарвуз етиштириш ва экспортни ривожлантириш бўйича муҳим тадбир ўтказди

«Ўзмиллийбанк» қовун-тарвуз етиштириш ва экспортни ривожлантириш бўйича муҳим тадбир ўтказди

«Мирзачўл-Агро Стар» лойиҳа офиси ҳамда «Ўзмиллийбанк» АЖ бошқарув раҳбарияти Жиззах вилояти ҳокимлиги, Марказий банк, Савдо саноат палатаси, илмий тадқиқот институтлари билан бирга Жиззах вилояти Пахтакор туманида тадбиркор ва фермерлар иштирокида Ўзбекистонда «Қовун-тарвуз етиштириш ва экспортни ривожлантириш» мавзусида очиқ мулоқот ташкил этди.

2025 йил 14 февралда Давлатимиз раҳбарининг «Uzagrostar xolding» компанияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» қарори қабул қилинганди.

Унга кўра, қовун-тарвуз етиштириш бўйича Ихтисослашган компания ташкил этиш белгиланган бўлиб, компания зиммасига бир қатор вазифалар юклатилган. Ўзмиллийбанк эса «Мирзачўл-Агро Стар» МЧЖ Ихтисослашган компанияcини ишончли бошқариши кўзда тутилган эди.

Бугунги кунда «Мирзачўл - Агро Стар» МЧЖ томонидан қовун-тарвуз етиштириш йўналишида Мирзачўл, Мирзаобод, Сардоба, Кўкдала, Янгибозор ва Гурлан туманлари қамраб олинди.

Пахтакор туманидаги М-39 йўл бўйида жойлашган бинода «Мирзачўл-Агро Стар» МЧЖ Ихтисослашган компанияcи фаолияти учун Марказ ташкил этилди.

Эндиликда марказ ҳудудида сабзавот ва полиз экинлари генетикаси ва селекцияси бўйича лаборатория, кўчатчилик (питомник), офис биноси фаолияти йўлга қўйилади. Шунингдек, Туркия ва Европа давлатларидан малакали экспертлар (агротехнолог, маркетолог, бренд-менежер) жалб қилинади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда ҳозирги вақтда қовуннинг 160 дан ортиқ навлари тарқалган бўлиб, улар бир-биридан тезпишарлиги, ҳосилдорлиги, касалликларга ва бошқа ноқулай шароитларга бардошлилиги, таъми, сақланувчанлиги, ташилувчанлиги, қайта ишлаш ва қуритишга яроқлилиги каби хусусиятлари билан фарқланади. Жиззахлик деҳқонлар айни пайтда ҳудуддаги лалми ерда тарвуз маҳсулотини етиштиришнинг ҳадисини олишган. Бу эса мазкур полиз меваларини ташқи бозорга йўналтиришни янада жадаллаштириш имконини беради.

Очиқ мулоқотда қовун-тарвуз етиштиришнинг янги инновацион усуллари, агрокимёвий жараёнлар ҳамда маҳсулотни экспорт қилишнинг самарали йўллари хусусида сўз борди.

Мавзу юзасидан мутахассислар тажрибаси ҳамда амалий натижалар очиқланиб, таклифлар тингланди. Асосийси, мулоқот томонларнинг қизғин муҳокамалари билан жонли ва манфаатли бўлди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзмиллийбанк» АЖ халқимиз манфаатларига хизмат қилувчи лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни молиялаштиришга доимо тайёр.

Бинобарин, халқ манфаати – банкнинг сиёсатидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг