«Ўзмиллийбанк» Самарқандда аҳолига сифатли хизматлар тақдим этмоқда

«Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан Самарқанд вилоятига пресс-тур ташкил этилди. Ушбу саёҳат доирасида ОАВ ходимлари банкнинг Самарқанд вилояти филиали фаолияти билан танишдилар.
«Ўзмиллийбанк» АЖ Самарқанд вилоят филиали 1991 йил 7 сентябрда ташкил топган бўлиб, шу кунга қадар Самарқанд вилоятининг турли ҳудудларида фаолият юритиб келмоқда. Жумладан, Ургут, Жомбой, Нуробод ва Пастдарғом туманларида банкнинг 5 та филиали хизмат кўрсатиб келаётган бўлса, Каттақўрғон ва Булунғур туманларида 2 та Банк хизматлари кўрсатиш марказлари эса аҳолига сифатли банк хизматларини тақдим этмоқда.
Самарқанд вилоятида хизматлар кўрсатиш соҳасида янги лойиҳаларни шакллантириш мақсадида, банк ходимлари томонидан маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимликларида ташаббускорлар билан учрашувлар ўтказилиб, хизматлар кўрсатиш соҳаси бўйича ўқув-семинарлар ва батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек тадбиркорларнинг ғоялари бўйича намунавий бизнес режалар, буклетлар тақдим қилиниб хизматлар турлари бўйича кенг турдаги тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
Филиалда жами 426,8 мингта мижозларга хизмат кўрсатилади. Шундан 409,1 мингтаси жисмоний шахслар ва 17,7 мингтаси юридик шахслар ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг жами депозит қўйилмалари 536,5 млрд.сўмни ташкил этади. Тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида жойларда 32 та банкомат, 25 та инфокиоска, 6739 та савдо терминаллари дислокация қилинган.
Бундан ташқари, аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш мақсадида шахар ҳудудида 9 та валюта айирбошлаш шахобчаси ва 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи 6 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шахобчаси (банкомат) шахар ва туман фуқароларига ҳамда ташриф буюрган меҳмонларга хизмат кўрсатмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter