Шавкат Мирзиёев: «Пахта етиштиришни кластерларга топшириш керак»

Президент Шавкат Мирзиёев Норин туманидаги «Беш сада» фермер хўжалиги даласида бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят фермерлари, қишлоқ хўжалиги фахрийлари билан суҳбатда пахтани қўшқатор тарзда экишнинг самараси, кластер усулининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
— Кластердан энг катта мақсад — сифат ва даромад. Пахта етиштиришни кластерларга топширсак, дала ишлари тизимли ва ўз вақтида бўлади, даромад ошади, — деди Шавкат Мирзиёев.
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, маҳаллий бюджетларга тушумларни кўпайтириш, аҳоли даромадларини ошириш, ёшларни малакали кадрлар қилиб вояга етказиш, одамларни уй-жой билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter