Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Перу президенти кўчирмакашликда айбланяпти, прокуратура иш очди

Перу президенти кўчирмакашликда айбланяпти, прокуратура иш очди

Педро Кастилио.

Фото: «Getty Images»

Перу прокуратураси плагиатда айбланаётган мамлакат президенти Педро Кастилио ва унинг хотини Лилия Паредес иши бўйича тергов бошлади. Бу ҳақда «La Tribuna» хабар берди.

Панамерика телевидениесининг «Панорама» кўрсатувида журналистлар президент Кастилио ва унинг хотини ҳаммуаллифликда ёзган 121 саҳифали магистрлик диссертациясининг 54 фоиз матни бошқа муаллифлардан ўғирланганини таъкидлашганди.

Плагиатни фош қилиш учун журналистлар Turnitin дастуридан фойдаланишган.

Қолаверса, диссертацияни тасдиқлаган уч мутахассисдан икки нафари шахсларни тасдиқлаш миллий реестрида рўйхатдан ўтмаган, дейилган «Панорама» кўрсатувида.

Перу президенти журналистларнинг айбловини сиёсий бўёқ чапланган бўҳтон, мамлакат барқарорлигини издан чиқариш режасининг бир қисми, деди.

Шу йилнинг февралида уч кун ишлаган Перу бош вазири Эктор Валер Пинто матбуотда чоп этилган мақолалар сабабли истеъфога чиққанди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг