Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Перуда 5 минг йиллик қабр топилди

Перуда 5 минг йиллик қабр топилди

Фото: Reuters

Перу соҳиллари яқинида археологлар тахминан 5 минг йиллик тарихга эга аёл қабрини топишди. Топилма кўҳна Карал маданиятига тааллуқли бўлиши мумкин, деб ёзди Reuters.

Ушбу қабр аёллар жамоада муҳим ўрин тутганидан далолат беради, дейишмоқда олимлар. Жасад қолдиқлари кўк ва жигарранг патлардан ясалган ёпинчиқ билан ўралган, қабр атрофида эҳсон саватлари, вазалар, қовоқ ва тукан (қуш) тумшуғи топилган.

Аёл 20–35 ёшлар оралиғида вафот этгани тахмин қилинмоқда. «Аёл юқори мақомга эга бўлгани кўриниб турибди, жасади ўралган, териси, соч ва тирноқлари яхши сақланган», — деди археолог Давид Паломино.

Топилманинг аниқ ёши номаълум. Карал маданияти эса милодгача 3000 йиллар аввал мавжуд бўлган.

Маълумот учун: Карал — Перу пойтахти Лимадан 180 км олисда жойлашган қадимий аҳоли маскани вайроналари. Бу ҳудудни Америка тарихидаги энг қадимиги шаҳар деб ҳисоблашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг