Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Портсмут университети ваколатхонаси очилиши мумкин

Ўзбекистонда Портсмут университети ваколатхонаси очилиши мумкин

Амалий сафар билан Буюк Британияга борган Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Алишер Уббиев бошчилигидаги делегация Портсмут университети раҳбарияти ва бу ерда амалиёт ўтаётган Ўзбекистон вакиллари билан учрашув ўтказилган, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Учрашувда Портсмут университети вакиллари билан профессор ва ўқитувчилар малакасини ошириш, бакалавр ва магистратура йўналишларида икки томонлама диплом бериш дастурини жорий этиш, шунингдек, қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш масалалари муҳокама қилинган.

Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

Қайд этилишича, Британия томони 2024 йилда Портсмут университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш бўйича тегишли идоралар билан мулоқот қилиш истагини билдирган.

Ташриф давомида ушбу университетда «Директорлар учун мактабларни ривожлантириш» дастури бўйича амалиёт ўтаётган Ўзбекистон мактаблари директорлари билан мулоқот ўтказилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг